УАЗдан янги ихчам кроссоверни кутиб оламиз

УАЗдан янги ихчам кроссоверни кутиб оламиз

Уляновск автомобиль заводи вакиллари бутунлай янги йўналишдаги автомобиль устида ишлаётганлигини маълум қилди. Гап янги авлод УАЗ-3170 ихчам кроссовери ҳақида кетмоқда.

Кроссоверни ҳаракатлантирувчи 2,5 литрли мотор 170 от кучига эга бўлади. Механик ва роботлаштирилган трансмиссиялари бўлади.

Янги УАЗнинг геометрик ўлчамлари қуйидагичадир: узунлиги 4,6 м, ғилдираклар базаси 2,66 м, туби эса ердан 20 см баландликда.

Русларнинг УАЗида замонавий опциялар мавжуд бўлади. Парктроник, замонавий мултимедиа ускуналари билан бир қаторда ўриндиқлар ва кўзгулар иситилади. Камида олтита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланади.

УАЗ-3170 кроссовери 2020 йилда серияли ишлаб чиқаришга тайёр бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"