УАЗни криптовалютага сотиб олиш мумкин бўлади

УАЗни криптовалютага сотиб олиш мумкин бўлади

Россиянинг УАЗ автокорхонаси ва LavkaLavka фермерлик кооперативи УАЗларни biocoin криптовалютасига сотмоқчи.

Олди-сотди оддий тартибда бўлади. BioCoin холис платформасининг аъзоси бўлмиш барча магазин, ресторан ва бошқа бизнес-лойиҳалар ҳар бир хариди учун бонус баллар ўрнига ўз криптоҳамёнига мукофот пули олади. Мукофот тўлови BIO валютаси кўринишида бўлади. BIO “пул”ни тўловга ишлатиш ёки биржада мақбул курсда сотиш мумкин.

LavkaLavkа ва Biocoin платформасининг асосчиси Борис Акимов: “Бизнинг платформамиз ва криптовалютамизнинг мақсади ишлаб чиқараётган, фермерлик маҳсулоти билан ишловчи ёки пайдо бўлишига ёрдамлашувчи бизнесларни бирлаштириш”, дейди.

Биокоиннинг айрим ҳамкорлари криптопулни қабул қила бошлади, тизим эса шу йилнинг ноябридан тўлиқ ишга тушади. Мазкур тизим қонун доирасида фаолият юритади. Қонун нуқтаи назаридан биокоин харидорларга тақдим этилувчи холислик тизими балларидир. Шу билан бир вақтда курсини криптобиржа белгилайдиган криптовалютадир.

Биокоинни яна қуйидагича вариантда қўлласа бўлади. Магазинда харидор ўз харидларига криптовалютада ҳақ тўлайди ёки кафеда криптовалютада ҳисоб-китоб қилади. Фермер эса кафе ё магазинга етказиб берган маҳсулотлари ҳақини биокоинда олади ҳамда унга автомобиль харид қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"