УАЗни қандай қилиб яхшилаш бўйича компанияга маслаҳат беринг

УАЗни қандай қилиб яхшилаш бўйича компанияга маслаҳат беринг

Уляновск автомобиль заводи ўз маҳсулотини қандай қилиб яхшилаш юзасидан таклифларни кутмоқда. Марканинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида тегишли анкетани тўлдириб, УАЗни такомиллаштиришга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Сўровнома қатнашчилари қуйидаги вариантлар бўйича ўз муносабатларини билдириши керак бўлади:

  • ташқи кўриниши (масалан, ноёб ранг, ғилдирак дисклари, ўриндиқ ғилофи);
  • ҳимоя тўсқичи (масалан, руль тягаси, тақсимлагич ва узатмалар қутисининг ҳимояси);
  • экспедицион тўсқич (масалан, томидаги юкхона, нарвон);
  • динамик кўрсаткичларини яхшилаш (масалан, двигателни кучлироқ микродастурлаштириш);
  • руль бошқарувини яхшилаш (масалан кастер +8, руль демпфери);
  • акустик муҳитни яхшилаш (масалан, шовқин ва титрашдан қўшимча изоляция);
  • османи яхшилаш (масалан, орқа пружина осмаси, юмшоқроқ пружина ва олд амортизатор)
  • тормоз тизимини яхшилаш (масалан, орқа дискли тормоз)

Марҳамат, ярим асрдан зиёд хизматимизни қилган автомобилни такомиллаштиришга доир ўз фикрингизни билдиринг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#УАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"