Учар автомобил: ўтмиш ва келажакни уйғунлаштириб

Учар автомобил: ўтмиш ва келажакни уйғунлаштириб

Италиялик дизайнер Пьерпаоло Ладзарини (Pierpaolo Lazzarini) ноодатий концептлари билан танилган. Бу сафар у концептуал учар автомобиль лойиҳасини тақдим этди. Hover Coupè номини олган учармобиль ретро ва келажак машиналаридан илҳомланиб ясалган.

Ладзаринининг ақидаси “Келажак ҳақида ўйла, ҳеч қачон ўтмишни унутма”. Бу шиор янги концептга тўла-тўкис мос тушади. Унинг дизайни италянларнинг Isotta Fraschini маркасига мансуб Tipo 8 русумидан олинган. Дизайнернинг айтишича, Hover Coupèга тижорий самолётларникига ўхшаш, бироқ кичикроқ тўртта турбинали двигатель ўрнатилади.

Бу дизайнернинг келажак концептларининг амалга ошишига кўпчилик шубҳа билан қарайди, аммо у лойиҳалаштирган Jet Capsule мини-яхтаси яқинда ясаб сувга туширилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"