Учтаси биттада: пристан, тураргоҳ ва сузувчи уй

Учтаси биттада: пристан, тураргоҳ ва сузувчи уй

Россиялик кемасоз меъмор турли улкан иншоотларни ўзаро жамлашга қарор қилди. Унинг лойиҳасида сузувчи уй, қайиқлар тўхтовчи пристан, гараж ва гидроплан учун сувда тураргоҳ бир мажмуада жам бўлган. Концепция номи Hydrohouse (“Гидроуй”).

Муаллиф ушбу гидроуйни исталгансув ҳавзасига  (албатта, сиққанига) тушириш мумкинлигини айтади. Иншоот енгил материаллардан йиғилганлиги сабабли иккита ўртача юк машинаси таший олади.

Гидроуйнинг ичида бир қанча хоналари бор, масалан, меҳмонхона, ошхона, икки ётоқхона, ваннахона ва гараж. Уй майдони 76 кв метрга яқин, узунлиги 15 метрга боради.

Сузувчи уй, бундан ташқари, 65 кв метрли қуёш батареялари ва электромоторлар билан жиҳозланган. Иккинчи ярусдаги очиқ жойда қайиқчаларни сақлаш ёки қуёш ваннаси олиш мумкин.

Уймисан уй. Кемамисан кема. Ҳордиқ чиқариш учун муносиб гўша.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"