Украина Ўзбекистон автомобиллари учун махсус бож жорий этди
2015 йилнинг 5 декабридан Украина Халқаро савдо бўйича вазирликлараро комиссиясининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларининг мамлакатга импортига божхона қийматининг 12,12 фоизи миқдорида махсус бож жорий этиш тўғрисидаги қарори кучга киради.
Комиссия маълумотларига кўра, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан камситилувчи ва нодўстона ҳаракатлар содир этилганига жавоб тариқасида қабул қилинди, бироқ Ўзбекистоннинг бундай “камситилувчи ва нодўстона ҳаракатлари” тўғрисида ҳеч қандай ойдинлик киритилмаган.
Украина статистика маҳкамаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида Украинага 1 млн 159,7 минг долларлик 167 дона автомобиль экспорт қилинган, Украина эса бу даврда Ўзбекистонга 948,1 минг долларлик 104 дона автомобиль етказиб берган.
Манба: Kun.uz