Украина Ўзбекистон автомобилларига қўшимча бож киритиши мумкин

Украина Ўзбекистон автомобилларига қўшимча бож киритиши мумкин

Украина Ўзбекистон автомобилларни антисубсидицион текширувдан ўтказади, деб хабар қилмоқда Украина Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Украина муассасалараро комиссиясига “Укравтопром” - миллий автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси номидан арзнома келиб тушган. Арзномада Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқарувчилари давлат субсидия ва имтиёзларидан фойлдаланаётганликлари ҳақида хабар қилинган.

Арзономада шунингдек, Ўзбекистон автомобилларини бугунги кундаги нархларда ва миқдорларда Украинага импорт қилиш – миллий ишлаб чиқарувчиларга жиддий зарар етказиши мумкинлиги ҳақида етарлича маълумотлар келтирилган.

Хусусан, 2015 – 2017 йилда Ўзбекистондан Украинага олиб келинаётган енгил автомобиллар импорти ҳажми 760 %га ошган. Уларнинг нархи Украинада ишлаб чиқарилаётган автомобилларга нисбатан паст бўлган.

Украина қонунчилигига кўра, комиссия ушбу арзномани 30 кун ичида рўйхатдан ўтказади ва 60 кун ичида унда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижаларига кўра, Украина ҳукуматининг комиссияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан антисубсидицион текширувни бошлаши мумкин. Текширув натижасида эса - қўшимча импорт божлари, утилизация ёки бошқа тўловлар киритилиши мумкин.

Шу ўринда, эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Украина Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан худди шундай антисубсидицион текширув ўтказган ва унинг натижаларига кўра 2016 йилдан бошлаб 10,41 фоиздан 17,66 фоизгача  қўшимча импорт солиқлари киритган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.