Украина Ўзбекистон автомобилларига қўйилган махсус божни бекор қилди

Украина Ўзбекистон автомобилларига қўйилган махсус божни бекор қилди

Украинанинг Халқаро савдо-сотиқ бўйича маҳкамалараро комиссияси Ўзбекистондан импорт қилинадиган автомобилларга қўйилган махсус божни бекор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни “Урядовый курьер” (“Ҳукумат курьери”) газетасига таянган ҳолда Газета.uz хабар қилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар божхона нархининг 12,12 фоизи миқдоридаги махсус бож ўтган йилнинг 5 декабрида жорий этилган эди.

2016 йилнинг февраль ойида эса Ўзбекистон Украинадан кириб келаётган маҳсулотларга нисбатан 2015 йилнинг 1 июлида татбиқ этилган қўшимча импорт йиғимини бекор қилгани тўғрисида хабар берилган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan