Украинада Ўзбекистон етказиб берган автомобиллар нархи арзонлашиши мумкин
Ўзбекистон Украинадан келтириладиган маҳсулотларга қўшимча қиймат солиғини бекор қилди. Бунга жавобан Украина ҳукумати ҳам яқинда баъзи турларига қўшимча давлат божи ўрнатилган ўзбек автомобиллари киришини эркинлаштириши мумкин.
«Украина ва Ўзбекистон савдо можаросида биринчи бўлиб Осиё вакиллари ён босди. Ўзбекистон Украинадан олиб кириладиган маҳсулотларга 2015 йил 1 июлдан бир йил муддатга киритилган қўшимча давлат божини муҳлатидан аввал бекор қилди. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил 18 февралдаги 45-сонли қарорида белгилаб қўйилган», деб хабар беради autocentre.ua.
Энди Украина 2015 йилнинг 5 декабридан кучга кирган халқаро савдо бўйича Идоралараро комиссияси қарорини бекор қилиши мумкин. Ушбу қарор бўйича Ўзбекистондан кириб келадиган автомобиллар учун 12,2 фоиз миқдорида қўшимча бож ундирилади. Бу 1 дан 2,2 литргача ҳажмидаги бензин двигателли янги автомобилларга тааллуқли ҳисобланади.
Манба: Kun.uz