Украинада Хитойнинг Zotye автомобиллари

Украинада Хитойнинг Zotye автомобиллари

“Богдан-Автотрейд” Украина авто тарқатувчи компанияси вакиллари хабар беришига кўра, мамлакат авто бозорига Хитой автомобиль бренди Zotye кириб келмоқда. Расман савдо шу йилнинг 19 ноябрига қолмасдан бошланиши айтилади.

“Богдан-Автотрейд” компанияси “Богдан” холдингининг таркибий қисмидир. Компания Хитойнинг Jac автомобилларини етказиб беришга ихтисослашган, шунингдек, Эрон маркаси Saipa ва Украинанинг Богдан автобуслари билан ҳам савдо қилади.

Zotye компаниясига 2005 йилда асос солинган бўлиб, дастлаб кичик йўлтанламас ишлаб чиқаришдан бошланган. Асосан, хэтчбек ва седанлар ишлаб чиқаради. Компания иш бошлаганидан уч йил ўтгач, раҳбарият электромобиль ишлаб чиқарилишини маълум қилганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"