Украинлар Tesla ва Nissanни ёқтиришади
Украина ҳудудидаги энг машҳур электромобиллар Тесла ва Ниссан компаниясига тегишлилиги аниқланди. Мамлакатда расман 568 электромобиль қайддан ўтган. Украинада электромоторли автомобиллар сони тобора ошмоқда.
2015 йилда 2014 йилдагига нисбатан электромобиллар сони 393 фоизга кўпайди. Киев, Одесса, Харьков ва Львов шаҳарларида Renaut, Smart, Peugeot, Ford ва Citroen электромобиллари сотилишига қарамасдан, Украинада Nissan Leaf ва Tesla машиналарига талаб юқори.