Украинларнинг биринчи ҳайдовчисиз автомобили тайёр

Украинларнинг биринчи ҳайдовчисиз автомобили тайёр

ЗАЗ конструкторлари Украинанинг биринчи автоном автомобилини ишлаб чиқди, деб ёзмоқда Auto.Today.

Машина фақатгина йўлда эмас, йўлсиз шароитда ҳам ҳаракатлана олади, одамлар ва ҳайвонларни танийди, йўл белгиларини фарқлайди, чуқурларни айланиб ўтади.

Автомобиль йўлни видеокамералар, радар ва сунъий йўлдошли навигация тизими ёрдамида кузатиб боради, электрон харита билан йўл топади. Зарур бўлганда ўзи харита тузиши ҳам мумкин.

Инженер-конструкторларнинг айтишича, даставвал йўлни одамлар ўрганади, чуқурлар, светофорлар ва бошқа тўсиқлар аниқлаб олинади, кейин эса бу шарт-шароитларга тайёрланган машина йўлланади. Йўлда олинган маълумотларнинг барини диспетчерлик пунктига жўнатилади. Зарур бўлганда ушбу пункт бошқарувни қўлига олади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"