Улкан юк машиналарига ёнилғи қуювчи роботни томоша қилинг

Улкан юк машиналарига ёнилғи қуювчи роботни томоша қилинг

Келажакда ёнилғи қуйиш шохобчалари сақланиб қолса, улар тўла автоматлаштирилади. Ҳайдовчилар эса машинадан тушиши ҳам шарт эмас. Ёнилғи тўлдириш қийин ва хавфли бўлган улкан самосвалларга ҳозирда роботлар хизмат кўрсатмоқда.

Scott Automation and Robotics компанияси ясаган Robofuel номли робот шахтада ишлайдиган юк машиналарининг одам қўли етмайдиган бакига ёнилғи тўлдиради. Робот ишга туширилиши билан ёнилғи тўлдириш унумдорлиги ошганини компания мамнуният билан билдирди. Чунки бу жараёнда ёнилғи атрофга сачрамайди, хавфсиз (улкан ғилдирак остида хизматчи резина ичак кўтариб юрмайди). Темир қўл хато содир этмайди ва энг муҳими бахтсиз ҳодисалар сони камаяди.

Томоша қилинг.

 

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"