“Урганч—Бухоро” йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилмоқда

“Урганч—Бухоро” йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилмоқда

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  Миллий авиакомпанияси томонидан “Урганч—Бухоро” йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба ҳамда якшанба кунлари амалга оширилади. Йўналиш автоматлаштирилган бронлаш тизимига киритилган. 

Май ойидан эътиборан эса “Тошкент—Барселона—Тошкент” йўналиши бўйича Испанияга мунтазам қатнов бошланади. Мазкур йўналиш хизматларидан йўловчилар ҳафтанинг пайшанба кунлари замонавий “Boeing” самолётлари орқали фойдаланишлари мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.