Урганч ва Хива шаҳарлари оралиғида янги темирйўл линияси барпо этилмоқда

Урганч ва Хива шаҳарлари оралиғида янги темирйўл линияси барпо этилмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти мутахассислари ва қурувчилари томонидан Урганч ва Хива шаҳарлари оралиғида янги темирйўл линиясини қуриш ишлари амалга оширилмоқда, деб хабар беради Daryo.uz.

Лойиҳага кўра, 31,7 км янги темирйўллар ётқизиш, Хивада миллий услубни ўзида жамлаган замонавий темирйўл вокзалини қуриш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда тупроқ ва ер ишлари деярли якунланди. Махсус механизациялаштирилган йўл станцияси жамоаси томонидан 743 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилди. Бугунги кунга келиб, жами 93 та сунъий иншоотдан 63 таси қуриб битказилди.

Бунёдкорлик жараёнига 200 нафардан ортиқ ишчи-муҳандис, 100 га яқин қурилиш техникаси жалб қилинган.

Хива шаҳрида замонавий, миллий услублар билан уйғунлашган темирйўл вокзалини қуриш ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти мутахассислари бу ерга келаётган сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида вокзал биносини кўҳна Хивадан унча узоқ бўлмаган ҳудудга жойлаштирди.

Лойиҳага кўра, вокзал бир вақтнинг ўзида 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.