“Ухлагани қўясизми?” ИИББ мотоциклчиларни огоҳлантирди

“Ухлагани қўясизми?” ИИББ мотоциклчиларни огоҳлантирди

 Тошкент ички ишлар Бош бошқармасига мотоциклчилар туфайли тинчлиги бузилаётган аҳолидан кўплаб шикоятлар тушганлиги боис уларга эътибор қаратди. Маълум бўлишича, мотоциклнинг қаттиқ товуши маҳаллий аҳолининг оромини бузмоқда. Энг кўп шикоят қилаётганлар ёш болали оналар, қариялар ва оғир касалга қаровчилардир.

Ички ишлар Бош бошқармаси товуши баланд мотоцикл эгаларига мурожаат қилар экан “Бошқаларни ҳурмат қилинг, уларнинг манфаати, ҳордиқ чиқариш ва ухлаш ҳуқуқи  билан ҳисоблашинг”, дейди.

Шунингдек, бошқарма мотоциклчилардан оқшом ва тунда пойга уюштирмаслиги ҳамда гуруҳ бўлиб кўчаларда ҳаракатланмаслигини сўрайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"