Ухлатмайдиган бейсболка тайёрланди

Ухлатмайдиган бейсболка тайёрланди

Fordнинг оғир юк машиналари ишлаб чиқарувчи Бразилиядаги бўлинмаси SafeCap номли кепка тайёрлади. У “Редбулл” каби таъсир этади, яъни ҳайдовчини ухлаб қолишдан асрайди.

Ундаги махсус сенсорлар ҳайдовчининг боши ҳаракатидан чарчоғини ва уйқу босаётганлигини сезади. Бош ҳаракатини акселерометр ва гироскоп аниқлайди.

Йўл ҳаракатига хатар сезилган тақдирда кепка мудраётган ҳайдовчини огоҳлантиради. Бош кийимдаги вибрация, товушли ва нурли сигнал дарҳол ҳайдовчига тўхтаб дам олишни англатади.

Safe Cap кепкаси 8 ой мобайнида ҳақиқий шароитда синаб кўрилди. Электрон кепка кийган ҳайдовчилар 5 минг кмдан зиёд йўл босиб ўтди.

Аммо кепкатикарлар уни ялпи ишлаб чиқариб сотишни режалаштиргани йўқ.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"