UzAirways Тошкент-Нью-Йорк авиарейси нархини пасайтирди

UzAirways Тошкент-Нью-Йорк авиарейси нархини пасайтирди

“S” синфли чиптанинг энг кам нархи бир томонлама 288 еврогача пасайтирилди, яъни ҳозирги нархидан 89 еврога камайди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот хизмати ёзмоқда.

Шундай қилиб, “S” синфдаги икки томонлама чиптанинг нархи 496 еврога тўғри келади.

“О” тежамкор синф (эконом класс) авиачипталарининг баҳоси эса 60 еврога камайиб, 377 еврога тушди. Бориш-қайтиш эса 621 еврони ташкил этмоқда.

Йўлда тўхтамасдан учиш 13 соатга чўзилади. Йўловчилар Боинг 787 Дримлайнер самолётида учади.

Янги турдаги самолётлардан фойдаланиш учун икки нафар йўриқчи ва 18 нафар учувчидан иборат учиш отряди ташкил этилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"