Uzbekistan Airways чипталарини MasterCard карталари орқали харид қилиш мумкин бўлди

Uzbekistan Airways чипталарини MasterCard карталари орқали харид қилиш мумкин бўлди

Эндиликда Uzbekistan Airways рейсларига авиачипталарни MasterCard тўлов тизими карталари орқали онлайн харид қилиш имконияти яратилди, деб ёзади kun.uz.  

Илгари авиачипталарни UzCard ва VISA тўлов тизимлари карталари орқали харид қилиш имконияти мавжуд эди.

Uzbekistan Airways рейслари учун авиачипталарни www.uzairways.com. сайти орқали сотиб олиш мумкин.

Бундан ташқари, сайтда авиакомпания самолётлари салонларидаги жойларни олдиндан танлаш ва брон қилиш, пуллик ва бепул жойларни аниқлаш имконияти ҳам йўлга қўйилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.