Uzbekistan airways Мадинага 32та чартер рейс ташкил этади
Шу йилнинг 29 июлидан 13 августигача миллий авиакомпаниямиз “Ҳаж-2018” дастури бўйича қатор рейслар ташкил қилади. “Катта ҳаж” ибодатини адо этувчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 самолётларида элтиб қўйилади.
Ушбу дастур доирасида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналиши бўйича 32та рейс йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу йили 7 мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж амалини адо этади.