Uzbekistan airways Тошкент-Бишкек йўналиши чипталари нархини туширди

Uzbekistan airways Тошкент-Бишкек йўналиши чипталари нархини туширди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авикомпанияси Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналишида дифференциялаштирилган тарифларни жорий этди ва авиачипталар нархини туширди.

"Эндиликда авиачиптанинг минимал нархи бир томонга 91 евро ва бориб-қайтишга 171 еврони ташкил этади. Тўлов Марказий банк белгилаган кундаги курс бўйича амалга оширилади", — дейилади авиакомпания хабарида.

Тошкент — Бишкек — Тошкент рейси сешанба ва пайшанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.