Узоқ кутилган Tesla Model 3 тақдим этилди

Узоқ кутилган Tesla Model 3 тақдим этилди

Электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси 1 апрел куни Model 3 русумини намойиш этди.

Янги русум Tesla Model S ва Tesla Model Xникидан бошқа платформада ишлаб чиқарилган. Машинанинг иккита юкхонаси бор. Томининг орқа тарафи ойнадан қия қилиб ишланган.

Tesla Model 3 асос комплектацияси 100 км/соат тезликка 6 сонияда эришади. Тўла заряди билан 350 км йўл босади. Tesla Supercharger станцияларида бепул қувватланиши мумкин. Компания раҳбари Элон Маск 2017 йил охирига бориб дунёда зарядлаш қурилмалари 7200 тага етиши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳозиргидан 2 баробар кўпдир. Эслатиб ўтамиз: зарядлаш станцияси зарядлаш ускунасидан анча камдир, улар жами 613та бўлиб, кўпчилиги АҚШ ва ғарбий Европада жойлашган.

Model 3 орқа узатмали ва тўла узатмали вариантларда ишлаб чиқарилган. Автомобилга 15 дюймли сенсорли экран ўрнатилган, шунингдек, автопилот қурилмаси мавжуд.

Tesla Model 3 General Motorsнинг Chevrolet Bolt русумига рақобатчи бўлиши кутиляпти.

Электромобил баҳоси 35 минг доллар. Етказиб бериш ишлари 2017 йилнинг охирига мўлжалланмоқда.

Tesla Model 3да сайр

Tesla Motors компанияси тарихи инфографикаси

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"