Венгрияда “куйловчи” йўл қурилади

Венгрияда “куйловчи” йўл қурилади

Йўлсозларнинг режасига кўра, Венгриядаги “куйлайдиган” йўл 20 кмга чўзилади. Йўл “куйлаши” учун қопламасига махсус кичик ариқчалар тортилади. Уларнинг бир-биридан узоқлиги олдиндан ҳисоб-китоб қилинган.

Автомобиль, масалан, соатига 110 км тезликда ҳаракатланаётганда ғилдираклари остидан Republic венгер рок гуруҳининг “Route 67” (Йўл 67) қўшиғи янграйди. Сиз қуйида ушбу куйни тинглаб кўринг.

Куйловчи йўл лойиҳасини ижро этиш 211 минг еврога тушади. Дарвоқе, “ҳофиз-йўл” қачон фойдаланишга топширилиши эълон қилинмади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"