Вьетнамда мотоциклларни тақиқлашмоқчи

Вьетнамда мотоциклларни тақиқлашмоқчи

Ханой ҳукумати пойтахтда мототехникадан фойдаланишга тақиқ ўрнатишни режалаштиряпти.

Вьетнам пойтахтини “мотоцикллар шаҳри” дейишади. Ханойда икки ғилдиракли мотоциклдан тахминан 5 млн бор. 2020 йилга бориб эса мотоцикл ва скутерлар сони 7 млнга етиши башорат қилинмоқда. Хўш, автомобилларчи? Маълум бўлишича, ханойликларда 500 мингта автомобиль бор экан.

Ханой ҳукумати 2025 йилга бориб шаҳарда мотоцикл минишга тақиқ қўймоқчилигини ВВС хабар қилди. Бунинг ўрнига жамоат транспорти, жумладан, рельсли транспорт ривожлантирилади.

“Яқин тўрт-беш йил ичида Ханой йўлларидаги аҳвол ўта мураккаблашади, шунинг учун ўз вақтида бу муаммонинг чорасини кўришимиз керак”, деди Ханой мэри Нгуен Дик Чунг.

Шаҳар мэри янги чорадан мақсад, нафақат, шаҳар кўчаларини тиқиндан халос этиш, балки экологик аҳволни ҳам яхшилаш эканлигини айтди. Март ойида шаҳар ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори хавфли даражага етгани ҳақида расмий маълумот келтирилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"