Видео: “Лада”дан ясалган танкни кўрганмисиз?

Видео: “Лада”дан ясалган танкни кўрганмисиз?

Омсклик ҳаваскор ихтирочи биз билган “ноль тўққиз”га гусеница қадаб бинойидек танкка айлантирди. Резинадан ясалган занжирини ҳаракатлантирувчи ғалтаклари ўрнида машина ғилдираклари жойлашган. “Т-2109” номини олган янги тўқ қизил “танк” 65 км/соатгача тезлигини чиқара олади. 100 км йўлга 16 литр бензин сарфлайди.

Тўғри, топқир ихтирочи Андрей Романов жангга шайланаётгани йўқ, совуқ маҳаллада яшагани учун бор-йўғи йўлда сирпанмаслик тараддудини кўрмоқда. Қўни-қўшниларининг музда юролмай қолган машинасини тортиб ёрдам беряпти. Томоша қилинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"