Владимир Путиннинг лимузини “қўлга тушди”

Владимир Путиннинг лимузини “қўлга тушди”

Москва районларидан бирида президентга қарашли “Кортеж” лойиҳасининг лимузинини олиб кетаётган эвакуатор суратга олинди.

Унга ниқобловчи ғилоф кийдирилганди, бироқ олди, қисмларининг мутаносиблиги ва таниқли ғилдираги шоҳона автомобиллигини билдириб турарди. Бундай автомобиль фақат давлат раҳбари учун ясалиши мумкин.

Айрим маълумотларга кўра машинанинг узунлиги 5840 мм. Аммо бу башанг автомобиль Владимир Путиннинг инаугурациясида керак бўлмаслиги ҳам мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"