Внешэкономбанк Тошкент ҳокимлигига транспортни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Внешэкономбанк Тошкент ҳокимлигига транспортни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида «Внешэкономбанк», «ВЭБ-лизинг» АЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, деб ёзмоқда kun.uz.

Ҳужжатга кўра, томонлар умумий қиймати 100 млн долларга тенг Россия техникаси, ускуналари ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда Тошкентда йўл ҳаракатини ташкил этиш, шаҳар транспорти ва йўл хўжалигини модернизация қилиш дастурларини молиялаштириш бўйича узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.

Томонларнинг таъкидлашича, имзоланган битим - Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли кун тартибининг бир қисмидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг қўшма баёноти эълон қилинганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.