Водородда ҳаракатланадиган янги автомобиль рекорд ўрнатди

Водородда ҳаракатланадиган янги автомобиль рекорд ўрнатди

Водород билан ҳаракатланадиган янги автомобиль узоқ йўл босиб олдинги рекордни янгилади.  Бу ҳақда “Independent” хабар берди.

Лондон Водород тармоғини кенгайтириш (ЛВТК) лойиҳаси гуруҳи яратилган янги модельни Лондондаги катта магистрал йўллардан бир – М25 бўйлаб олти кун давомида синовдан ўтказди.

Hyundai iX35 водород автомобили 6096 мил масофани босиб ўтди ва шу турдаги машиналар орасида дунё рекордини ўрнатди.

Бундан ташқари,  автомобиль бир водород ёқилғиси баги билан 400 мил масофани босиб ўтди.  Бу ҳам янги рекорддир.

Маълумотларга кўра, 2020 йилгача Британияда 65 та водород ёқилғиси қуйиш станциялари қурилиши режалаштирилган.

Руслан Сулаймонов
Манба: Qalampir.uz
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.