Volkswagen 2018 йилда энг арзон электромобилни ишлаб чиқаради

Volkswagen 2018 йилда энг арзон электромобилни ишлаб чиқаради

Германиянинг Volkswagen автокомпанияси энг арзон электромобиль ишлаб чиқариш режасини ошкор этди. Янги русум МЕВ архитектурасида қурилади.

Ҳамёнбоп автомобиль тўла заряди билан 300 кмга яқин йўл босади. Унда Golf турига мансуб автомобилларнинг айрим технологик унсурлари бўлади. Фолксвагенчилар дизель можароси сабабли компаниянинг йўқотилган обрўсини тиклаш умидида.

Аввалроқ, немис машинасозлари Budd-e номли келажак микроавтобуси ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётганлиги хабар қилинган эди. Микроавтобус ҳам электр қуввати билан ҳаракатланади. Budd-e 2020 йилда ишлаб чиқарилади. Ён кўзгулар ўрнига камералар ўрнатилади. Унинг бошқа хусусиятлари тўғрисида олдинги хабаримизда ўқишингиз мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"