Volkswagen 258 от кучига эга Amarok пикапини намойиш этади

Volkswagen 258 от кучига эга Amarok пикапини намойиш этади

12 сентябр куни Франкфурт автосалонида немис компанияси Amarok пикапининг Aventura Exclusive Concept ва Dark Label номли янги модификацияларини намойиш этади.

Volkswagen Amarok Aventura Exclusive Concept номидан билиниб турибдики, бу ҳали серияли эмас. Аммо келгусида немис пикапларининг пешқадамига айланади.

Машина ярқироқ металл рангида бўлиб, 19 дюймли енгил қотишмали дискларга эга. Четки элементлари хромланган, фаралари ксенонли. Салонига чарм сирилган. Ҳайдовчи ўриндиғини 14 хил тарзда ростлаш мумкин. Тачскринли мултимедиа тизими, орқани кўрсатувчи камераси, автопарковкачиси бор.

Концептуал пикапнинг капоти остида қуввати 258 от кучигача оширилган уч литрли турбодизел ўрнатилган.

Компания “Амарок”нинг Dark Label номли иккинчи версияни ҳам тақдим этади. У келаси йилдан сотувга чиқади, қуввати 163дан 209 от кучигача.

Франкфуртда кўрсатиладиган нусхаси тўқ кулрангда. 18 дюймли енгил қотишмали дисклар ўрнатилган. Бошқа хусусиятларидан рекуперацияли тормоз тизимини айтиб ўтса бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"