Volkswagen электромобилларини робот зарядлайди

Volkswagen электромобилларини робот зарядлайди

Volkswagen автомобилсозлик компанияси электромобилсозликка астойдил киришди. Ҳозирданоқ, янги технологиялар ва илғор ғоялар синалаётган қатор прототиплар юзага келмоқда. Янги автомобиль, асосан, енгил материаллардан ясалмоқда. Янгича техник стандартлар эса фақатгина автомобилнинг каркаси ва салонига эмас, аккумулятор батареяларига ҳам тегишли бўляпти. Бундан ташқари, инженерлар электромобилга хизмат кўрсатишни осонлаштиришга ҳам саъй-ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун чаққонгина зарядловчи дастёр робот ишлаб чиқилди.

Зарядловчи робот автотураргоҳда ёки гараж мажмуаларида ишлайди. У аккумулятори ўтирган машинани ўзи топиб, ўтириб қолган батареясини тўйинтиради. “Фолксваген”нинг кўплаб янги концептларини у зарядламоқда.

2025 йилга концерн уч млнга яқин электромобиль сотмоқчи. Ҳозирги концепткарлар уларга асос бўлади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"