Volkswagen флагмани электрли бўлади

Volkswagen флагмани электрли бўлади

“Дизельгейт” можаросидан сўнг компания янги Phaetonни экологик жиҳатдан энг тоза русумга айлантиришга бел боғлади. Асли концерннинг собиқ раҳбари Мартин Винтеркорн янги авлод моделлари электрлашувига қарши бўлди, аммо можарода йўқотилган обрўни тиклаш мақсадида янги машиналарга батарея ўрнатишга тўғри келади. Autobild хабарига кўра, электрлашув янги Phaeton русумидан бошланади.

Фаэтоннинг янги авлоди нолдан бошлаб яратилади, аммо техник таъминотида электрли Porsche Mission E ва Audi Q6 элементларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Шунингдек, янги авто мумтоз седанга эмас, кроссоверга ўхшаши кутилмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, Porsche Mission E концептида иккита электромотор мавжуд бўлиб, қуввати жами 600 от кучидан ошади. 100 км/соат тезликка 3,5 сонияда эришади. Прототип учун 800 вольтли зарядлаш тизими ишлаб чиқилган, бу эса аккумуляторларни 15 дақиқада 80 фоизга қувватлаш имконини беради, бу 400 км йўл босиш деганидир.

Mission E серияли ишлаб чиқариш санаси номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"