Volkswagen “ГАЗ гуруҳи”ни сотиб олиши мумкин

Volkswagen “ГАЗ гуруҳи”ни сотиб олиши мумкин

Немисларнинг Volkswagen автоконцерни Россиянинг “ГАЗ гуруҳи”нинг ҳиссаларини олиш бўйича музокара олиб боряпти, деб ёзди “Рейтер” ахборот агентлиги.

Аммо “ГАЗ гуруҳи” бу хабарни шарҳлашдан бош тортди. VW эса олди-берди масалаларини изоҳламасликни маъқул кўрди.

“ГАЗ гуруҳи” Россиянинг автомобилсозлик компанияси бўлиб, мамлакат бўйича 13та ишлаб чиқариш корхонасига эга. Енгил ва ўрта тоннали тижорий автомобиллар, юк машиналари, автобуслар, мотор ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"