Volkswagen Golf 2015 йилда Европадаги энг машҳур автомобиль

Volkswagen Golf 2015 йилда Европадаги энг машҳур автомобиль

Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар Уюшмаси маълумотига кўра, 10 ой давомида Европа, Россия, Туркия ва бошқа шарқ мамлакатларида бу моделнинг савдоси энг қизғин бўлди.

Октябрь ойида 562 минг 835 автомобиль сотилган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 11 фоизга кўпроқдир. Жами 10 ой мобайнида 15,6 млн енгил машина харидорини топган.

Иккинчи ўринда энг кўп сотилган машина ҳам Volkswagenга тегишли, фақат бошқа русум — Volkswagen Polo.

Учинчи ўринда эса французларнинг Renault Clio автомобили энг кўп сотилган.

Volkswagen Passat автомобили ўтган йилга нисбатан 36,3 фоиз кўпроқ сотилган. Бу сотилиш суръати ўсиши бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"