Volkswagen компанияси Caddy’нинг номини ўзгартирди

Volkswagen компанияси Caddy’нинг номини ўзгартирди

Volkswagen компанияси Caddy фургонининг ҳар қандай йўл шароитида ҳаракатлана оладиган янги авлод модификациясини намойиш этди — модель Alltrack номини олди (бунгача бу модель Cross Caddy деб аталар эди). Автомобилнинг халқаро премьераси Франкфурт автосалонида бўлиб ўтади.

Volkswagen Caddy Alltrack

Volkswagen Caddy Alltrack

Йўловчи ва юк ташиш вариантларида таклиф қилинадиган янги машинанинг бампери, остоначаси ва ғилдирак равоқларига янги пластик ҳимоя воситалари ўрнатилган, бундан ташқари, фургон «қорайтирилган» орқа чироқлар, кумушранг рейлинглар, 17 дюймли ғилдирак дисклари ва ўзига хос безакланган салонга эга.

Ҳар қандай йўл шароитида ҳаракатлана оладиган «Кэдди» ҳажми 1,0 литрдан 1,4 литргача ва қуввати 84 дан 125 от кучига қадар бўлган учта бензинли ҳамда қуввати 75-150 от кучи оралиғида бўлган иккита икки литр ҳажмдаги дизель двигателларда чиқарилади. Шунингдек, модель қаторида 110 от кучили газда ҳаракатланувчи двигатель ҳам мавжуд.

Volkswagen Caddy Alltrack салони

Volkswagen Caddy Alltrack салони

Volkswagen Caddy Alltrack’нинг Европадаги савдолари 2015 йил охирида бошланади. Моделнинг юк ташувчи варианти нархи 19,6 минг евродан, оддий — йўловчилар учун мўлжалланган варианти эса 24,3 минг евродан бошланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.