Volkswagen Phaeton электромобилга айланади

Volkswagen Phaeton электромобилга айланади

Auto Bild нашри Volkswagen Phaeton янги авлод седани ҳақида ички манбаларга таяниб хабар берди. Хабарга кўра, янги модель 2018 йилда сотувга чиқади. Биринчи авлод машиналари 2002 йилда сотувга чиққан, аммо BMW билан рақобатга бас келолмаган эди. Шу сабабли, “Фаэтон”нинг бозори шарққа кўчган. VW автомобилларининг 70 фоиздан ортиғи Осиёда сотилади.

Аммо Phaeton янги авлоди майдонга чиқиши билан барчаси ўзгариши мумкин. Янги русумдаги автонинг куч агрегати 800 Вольт токка мўлжалланган, бир заряд билан 500 км йўл боса олади. Ажойиб томони шундаки, янги аккумуляторни зарядлаш учун 15 дақиқа вақт керак холос.

Қолган батафсил маълумотлар ва расмий тақдимот санаси ошкор этилганича йўқ.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"