Volkswagen қарийб 2 млн автомобилини ортга қайтаради

Volkswagen қарийб 2 млн автомобилини ортга қайтаради

Немис автокомпаниясининг Хитойда сотилган автомобиллари ортга қайтарилади, деб ёзмоқда СhannelNewsAsia.

Сони 1,8 млн атрофида бўлган автомобилларнинг ёнилғи насосида носозлик аниқланган. Хусусан, электрон модули ишдан чиқса, насос двигателга ёнилғини узатиб беролмайди, натижада мотор ишдан чиқиб йўлда ҳалокатни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Эслаш жоизки, шу сабаб туфайли Volkswagen АҚШдан 280 минг автомобилини қайтариб олганди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"