Volkswagen қайси компанияни ўзи учун асосий хавф сифатида кўради?

Volkswagen қайси компанияни ўзи учун асосий хавф сифатида кўради?

Йирик автомобилсозлик компанияларининг раҳбарлари омма олдидаги чиқишларида Tesla компаниясига эҳтиёткорлик билан баҳо беради. Чунки Tesla жуда ёш ва барча синфларга мансуб улкан ҳажмдаги русумлар ишлаб чиқариб, йилига миллионлаб нусхада сотаётган автобозор наҳанглари билан баҳслашишга тажрибасизлик қилади.

Бироқ Volkswagen етакчиси Герберт Дисс “Тесла”ни жуда жиддий қабул қилди. Нашрлардан бирининг Volkswagenнинг асосий рақобатчиси кимлиги ҳақидаги саволига Дисс “Эски дунёда Toyota, Hyundai ва француз автомобилсозлари эди. янги дунёда эса бу “Тесла”дир”, дея жавоб қилди.

Келинг энди “рақобатчи”ларнинг салоҳиятини солиштирамиз. Volkswagen ўтган йили 6 млнга яқин автомобиль сотди. Tesla эса 84 мингга етар-етмас. Аммо Volkswagen бошлиғи айнан унда жуда катта хавфни кўрганлигини очиқ айтмоқда. Немис автомобилсозларида йўқ қобилият “Тесла”да бор ва энг хавфлиси ҳам шу.

“Тесла”нинг дастурий таъминотга жавоб берувчи кўп сонли инженерлари бор, электродвигателлари аъло даражада ишлайди. Бундан ташқари, электромобилларни тезкор зарядлаш тармоғи мавжуддир. Қолаверса, автоном бошқарув технологияси ҳам фаол ривожланмоқда. “Булар биз ушбу йўналишларда ишларимизни хийла яхшилашимиз кераклигини билдиради”, деди Герберт Дисс.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"