Volkswagen шаҳар микроавтобусини намойиш қилди

Volkswagen шаҳар микроавтобусини намойиш қилди

Электрли фургон 2018 йилдан Гамбург кўчаларида қатнай бошлайди. Бундай микроавтобусдан жами 200та тайёрланади.

Ушбу машина MOIA автомобиль алмашиш хизматининг энг асосий русуми бўлади. Унинг салонида олти киши ўтириши мумкин. Салонда барча шароитлар, жумладан, WiFiдан тортиб, зарядлагичларгача муҳайё.

2018 йилда Гамбургда MOIA йўловчи ташиш хизмати ишга тушади. Ҳозирча, 200та автомобиль билан бошланадиган транспорт хизмати 2025 йилга боргач, бутун Европани қамраб олиши ва 20 млнта автомобилни ўзида жамлаши мақсад қилинган. Эътиорлиси шундаки, MOIA автохизматида ҳайдовчилар бўлмайди.

Шунга қарамасдан, MOIAнинг биринчи автомобили мустақил эмас. Аммо жуда замонавий электромобиль бўлиб, 300 кмли йўл захирасига эга. 30 дақиқада 80 фоиз заряд олади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"