Volkswagen “Шкода” кам фойда келтираётганидан норозилик изҳор қилди

Volkswagen “Шкода” кам фойда келтираётганидан норозилик изҳор қилди

Reuters агентлигининг хабарига қараганда, Skodaдан Volkswagenнинг кўнгли тўлмаяпти. Skoda маркасининг катта ҳиссаси Volkswagenга тегишли эканлигини эслатиб ўтамиз.

Немис автокомпанияси “дизелгейт”нинг оқибатларини тозалаш билан машғул бўлганда, чех маркаси ўз автомобиллари билан андармон бўлгани “фолксваген”чиларга ёқмаяпти.

Вазиятни ўнглаш учун Volkswagen Skodaнинг айрим қисмларини Германияга кўчирмоқчи. Германияда ишчи кучи Чехиядагига нисбатан қиммат. Бундан ташқари, немис технологияларидан фойдаланганлик учун ушлаб қолинадиган маблағ миқдорини ҳам оширмоқчи.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"