Volkswagen Шнобел мукофотини олди

Volkswagen Шнобел мукофотини олди

Дизелгейт можароси сабабли немис автоконцерни Шнобел мукофотига лойиқ топилди.

Фандаги энг антиқа ва бемаъни ихтиро, изланишларга Нобел мукофотининг пародияси саналган Шнобел мукофоти (Ig Nobel Prize) берилади.

“Фолксваген” кимё йўналиши бўйича совриндор бўлди. Немис инженерлари ўйлаб топган қурилма зарарли газлар миқдорини камайтириб кўрсатади. Ушбу қалбакилаштириш дастури ўтган йилги “Дизелгейт машмашаси”нинг асосий сабабчисига айланган. Лойиҳа муаллифларидан бири яқинда ўзининг айбини тан олди.

Volkswagen билан бирга бошқа ғалати ихтиролар ҳам мукофотланди. Масалан, британиялик Томас Туэйтс эчкининг одимлашини имитацияловчи протез яратганлиги учун биология йўналишида совриндор бўлди. Бундан ташқари каламушлар учун ички кийим ихтиро қилган мисрлик уролог олим ҳам Шнобел лауреати бўлди.

Шнобел мукофоти тақдимоти 1991 йилдан бери ўтказиб келинади.

Лауреатлар 10 трлн Зимбабвье долларидан пул билан тақдирланди. Бу тахминан бир ярим минг ўзбек сўмига тўғри келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"