Volkswagen Швецияда энг харидоргир бренд

Volkswagen Швецияда энг харидоргир бренд

Швецияда енгил автомобиллар сотиш бўйича энг бозори чаққони немис маркаси бўлиб чиқди. Сўнгги 25 йилда Швеция автобозорида етакчиликни қўлдан бермаган Volvo ўз ўрнини Volkswagenга бўшатиб берди.

2016 йилда Volkswagen Golf русуми Швецияда энг кўп сотилган автомобиль бўлди. 22084 нусха VW Golf харидорини топган. Volvo (V90/S90/V70/XC70) эса “Фолксваген”дан 763 дона кам машина сотган.

Швецияда ўтган йил давомида ҳаммаси бўлиб 372,3 мингта янги автомобиль сотилган. Бу 2015 йилги савдо кўрсаткичидан 7,9 фоизга ортиқроқдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"