Volkswagen ва LG “ақлли машина” яратиш йўлида биргаликда ҳаракат қилади

Volkswagen ва LG “ақлли машина” яратиш йўлида биргаликда ҳаракат қилади

Volkswagen автоконцерни ва Жанубий Кореянинг электроника маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган LG компанияси ҳамкорлик ҳақида битим имзолади. Компаниялар ахборот алмашинувида булутли сервисдан фойдаланувчи янги авлод мультимедиа тизимини биргаликда ишлаб чиқади.

Янги дастурий таъминот келажакда ҳайдовчига, масалан, ўзининг “ақлли уйи”га уланиб, сигнализация ишлаяптими-йўқми, текшириш ёки бўлмаса уйдаги ёниқ қолган чироқни ўчириш имконини беради. Шунингдек, лойиҳа қулай интерфейс ишлаб чиқишни ҳам назарда тутади — унинг ёрдами билан ҳайдовчи мультимедиа тизимининг ахборот хабарларини “онгли равишда ва хавфсиз йўл билан” қабул қила олади.

Булутли сервисдан фойдаланувчи бундай тизимларни ҳозирги вақтда барча йирик автоширкатлар ишлаб чиқмоқда. Масалан, Hyundai компанияси яқин йиллар ичида бир-бири билан “мулоқот қила олувчи” машиналарнинг пайдо бўлишини эълон қилганди. Бундан аввалроқ эса Toyota ва Microsoft Техасда махсус маълумотлар хаби ташкил этилиши ва у барча “ақлли автомобиллар” учун “мия маркази” вазифасини бажариши ҳақида баёнот берганди.

LG компанияси 2007 йилдан бери турли автоширкатларга мультимедиа тизимларини етказиб беради. 2015 йили Volkswagen концернига тегишли Italdesign Giugiaro дизайн-ательеси LG’нинг электроникаси билан таъминланган GEA концепт-карини намойиш этган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.