Volkswagen янги ихчам кроссовер ясамоқда

Volkswagen янги ихчам кроссовер ясамоқда

“Фолксваген”нинг SUV бўғимидаги янги русуми 2018 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқарилиши мумкин.

Ихчам кроссовер Polo платформасида қурилади. У ўтган йилнинг мартида Женевада намойиш этилган T-Cross Breeze концептининг услубида ясалади. Янги йўлтанламаснинг томи концептникидан фарқланади, эшиги бешта бўлади. Шундай қилиб, Аutocar.com ёзишича, кроссовер  Peugeot 2008, Renault Captur ва Vauxhall Mokka русумлари билан рақобатга киришади. Автомобиль беш йўловчига ҳисоб-китоб қилинган.

Янги кроссоверга ҳам Polo двигателлари бўғими ўрнатилиши тахмин этилмоқда. Яъни 3 ёки 4 цилиндрли 74дан 200 от кучигача бўлган бензинли моторлар назарда тутиляпти. Бундан ташқари, гибрид версияси ҳам дунё юзини кўриши мумкин.

Янги кроссовер Испаниядаги заводда йиғилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"