Volkswagen янги кроссоверини расман тақдим этди

Volkswagen янги кроссоверини расман тақдим этди

Tiguan русумидан бир поғона қуйида жойлашувчи кроссовернинг номи T-Roc. Унинг оммавий дебюти сал кейинроқ Франкфуртда ўтказилади.

T-Roc MQB-A0 платформасида ясалган. MQB-A0 “Фолксваген”нинг кўплаб автомобилларига асос бўлиб хизмат қилганини яхши биласиз. Бир ярим тонна тош босадиган кроссовернинг узунлиги 4234, кенглиги 1819, бўйи 1573 мм.

Volkswagen T-Roc капотининг остида 1 (115 от кучи), 1,5 (148 от кучи) ва 2 литрли (190 от кучи) бензинли ҳамда 1,6 (115 от кучи) ва 2 литрли (190 от кучи) дизелли моторлари бор. Олд ва тўла узатмалар билан харидорларга таклиф этилади. Style ва Sport модификацияларда ишлаб чиқарилади

Кроссовер компаниянинг Бразилия ва Ҳиндистондаги заводларида тайёрланади.

T-Rocнинг нархи 20 минг евро атрофида баҳоланмоқда. Бу “Тигуан”га қараганда бир оз арзонроқ демакдир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"