Volvo тунда сезилмайдиган юк машинаси тайёрлади

Volvo тунда сезилмайдиган юк машинаси тайёрлади

Volvo компанияси FE Electric номли юк машинасини тақдим қилди. Уни сезилмайдиган машина деб аташмоқда. Негаки, FE Electric тунда оғир юкларни ташишга мўлжалланган бўлиб, товушсиз ҳаракатланади ва ором чоғи уйқуни бузмайди. Кечаси уйқумизни бузадиган турли машиналарни эсласак, шведларнинг автомобилига нақадар катта баҳо берамиз.

Тўлиқ электрлаштирилган машинанинг тўла вазни 27 тонна. У шаҳар бўйлаб чиқинди йиғади, турли юкларни ташийди. Литий-ионли аккумуляторининг сиғими 200-300 кВт•соат, аниқроғи буюртмачининг истагига кўра мослаб берилади. Бу аккумулятор заряди 200 км йўл юришга етади. Юк машинаси 8-10 соат тиним билмай ишлайверади. Батареясини махсус терминалдан қувватлаш учун 1,5 соат, оддий тармоқдан зарядлаш учун 10 соат вақт керак.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"