Volvo XC60 кроссовери «Жаҳон йил автомобили» танловида ғолиб бўлди

Volvo XC60 кроссовери «Жаҳон йил автомобили» танловида ғолиб бўлди

Нью-Йорк автосалонида «Жаҳон йил автомобили» танлови ғолиби эълон қилинди, деб ёзади Daryo.uz. Мукофот тарихида илк марта биринчи ўрин Volvo модели — XC60 кроссоверига насиб қилди.

XC60 дунёдаги энг яхши машина номи учун Mazda CХ-5 ва Range Rover Velar билан кураш олиб борди. Британия йўлтанламаси энг яхши дизайн бўйича бошқа мукофотни қўлга киритди.

«Premium автомобиль», «Спорткар», «Шаҳар автомобили» ва «‘Яшил’ автомобиль» йўналишларида ғолибликни тегишли равишда Audi A8, BMW M5, Volkswagen Polo ва Nissan Leaf қўлга киритди.

2017 йилда «Жаҳон йил автомобили» Jaguar F-Pace, 2016 йилда эса Mazda MX-5 бўлган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Volvo

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.