Xiaomi ўз бренди остида электромобиль ишлаб чиқариши мумкин

Xiaomi ўз бренди остида электромобиль ишлаб чиқариши мумкин

Хитойнинг Xiaomi компанияси Weibo тармоғида янги маҳсулотнинг тизерини эълон қилди. Тизердаги барча тафсилотлар электромобилга тегишли. Бироқ ҳали ушбу маълумот тўлиқ тасдиғини топмаган. Бу ҳақда Хитой ресурсларига таяниб Hi-Tech.Mail.Ru хабар бермоқда.

Хитой ижтимоий тармоғида нашр этилган баннерда автомобиль шинасининг излари акс этган, “E-ABS” деган  ёзув эса электрон антиблоклаш тизимидан дарак бермоқда. Шунингдек, хитойча ёзувдаги баннерда круиз-контрол ва пармаланган тормоз дисклар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Янги маҳсулотнинг тақдимоти 12 декабрда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi раҳбари Лей Юн ўтган йили компания яқин 5 йил мобайнида автомобиль ишлаб чиқармаслигини маълум қилган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.