Хитой автомобилсозлари: машинага умрбод кафолат берамиз

Хитой автомобилсозлари: машинага умрбод кафолат берамиз

Хитойнинг Lynk&Co премиал бренди мижозларига ғаройиб таклиф билан чиқди.

Lynk&Co маркасининг вице-президенти Алан Виссер автомобилга компания умрбод кафолат беришини эълон қилди. Бу ваъда Шанхай автосалонида янгради.

Виссер ажойиб таклифга бўлажак автомобиль эгалари бепул ва чексиз интернетни ҳам қўлга киритишини қўшиб қўйди.

Шанхайда Lynk&Co компанияси 03 седанини намойиш қилди. Седан асосида Geely ва Volvoга тегишли СМА платформаси ётибди. 03 седани келаси йилдан ялпи ишлаб чиқарилади.

Volvo ва Geely ташкил этган Lynk&Co маркасининг биринчи кроссовери 01 ўтган йилнинг кузида тақдим этилган. Компаниянинг барча русумлари ВАЗ автомобиллари туркумига ўхшаб 01, 02, 03 тариқасида номланади. Уларни қатъий белгиланган нарх ва комплектацияда сотиш режалаштирилмоқда. Мижоз трансмиссия ва двигателни танлаши мумкин холос.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"