Хитой автомобилсозлик компаниялари АҚШ бозорини забт этмоқчи

Хитой автомобилсозлик компаниялари АҚШ бозорини забт этмоқчи

Хитойнинг BYD компанияси яқин 2-3 йил ичида АҚШда электромобиллари ва гибридларини сотишни бошламоқчи. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

BYD АҚШ енгил автомобиллари бозорига чиқадиган Хитойнинг биринчи автомобилсозлик компанияси бўлиши мумкин. Ҳозирда АҚШда бу бренднинг автобуслари сотилмоқда, яқин йилларда хитойликлар АҚШ аҳолисига гибридлар ва электрокарларни таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ Хитойнинг Guangzhou Automobile Group компанияси шўъба корхонаси GAC Motor 2019 йилда АҚШ бозорига чиқмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Компания юк машиналари, автобус ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаради ва Toyota, Honda ва Fiat каби номдор компаниялар билан ҳамкорлик тажрибасига эга.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.